Бозорда бир неча эркак нега аёлни аёвсиз таҳқирлади?

Бозорда бир неча эркак нега аёлни аёвсиз таҳқирлади?

Ижтимоий тармоқларда «Бозорлардан бирида аёл киши бир неча эркак томонидан аёвсиз таҳқирланди» номи остида тарқалган видеотасвир юзасидан ИИВ баёнот берди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизматининг маълумотига кўра, 2021 йил 5 июнь куни Янгиқўрғон туманида яшовчи, спиртли ичимликка ружу қўйган ва жанжалкаш шахс сифатида туман ИИБнинг профилактик ҳисобида турувчи Г.Т. Чортоқ туманига маст ҳолда бориб, Чортоқ шаҳар автошоҳ бекатида ҳеч қандай сабабсиз жанжал кўтарган ва ҳудуддаги дўкон ва бошқа объектларнинг ойналарини синдириб, дўконларга зиён, ўзига эса тан жароҳати етказган.

Шу ерда ишловчи сомсапазнинг идишларини ҳам синдириб ташлагандан сўнг 1988 йилда туғилган сомсапаз Х.Ю. аёлга бу ердан кетишини тушунтирган, бироқ аёл спиртли ичимлик талаб қилиб, жанжал кўтаришда давом этган.

Шундан сўнг Х.Ю. аёлнинг сочидан тортиб, уни бекатдан ташқарига олиб чиқиш учун судраган.

ИИВ Ахборот хизмати хабарига кўра, ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Фуқаро Х.Ю. эса вақтинча маъмурий тартибда ушланган. Суриштирув ишлари якунига етгач ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилади.