Қорақалпоғистонда тўрт йигитни тупроқ босиб қолди. Қурбонлар бор

Қорақалпоғистонда тўрт йигитни тупроқ босиб қолди. Қурбонлар бор

Қорақалпоғистон прокуратурасининг хабар беришича, 9 июнь куни соат 05:30 ларда 1990 йилида туғилган фуқаро С.У., 2006 йилда туғилан С.К., 2007 йилда туғилган С.М. ва 2004 йилда туғилган Д.М.лар Қўнғирот тумани “Суўенли” ОФЙ ҳудудининг чўл қумлик қисмида ер остида бўлган сув қувурини қазиб олиш ишларини бажараётган бўлган.

Ушбу жараён вақтида уларни тупроқ ўпирилиб, босиб қолган.

Натижада, фуқаро С.У., С.К. ва С.М.лар воқеа жойида вафот этган, вояга етмаган Д.М. эса тупроқ остидан чиқариб олиниб, Қўнғирот туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Мазкур ҳолат бўйича Қўнғирот тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.