"Малика" бозори олдида "BMW" автомобили ёниб кетди

"Малика" бозори олдида "BMW" автомобили ёниб кетди

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 18 июнь куни соат 19:30 ларда, Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, КХАЙ кўчасида ҳайдовчи, 1986 йилда туғилган О.И. "BMW" русумли автомобилни бошқариб кетаётиб, ушбу кўчада жойлашган "Минор" масжиди яқинига етган вақтида двигатель қисмида қисқа туташув бўлганлиги сабабли автомобилни йўл четига тўхтатган. Қисқа туташувдан сўнг ёнғин юзага келган.

Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Автомобилга зарар етган.

Мазкур ҳодиса юзасидан Юнусобод тумани ФВБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, ёнғин юзага келиш сабаблари ўрганилмоқда.