Бухорода меҳмон мезбонни ўлдириб қўйди

Бухорода меҳмон мезбонни ўлдириб қўйди

Бухоро вилояти Шофиркон туманида йигит ўз танишини темир бўлаги билан калтаклаб, ўлдириб қўйди. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.

Қайд этилишича, Бухоро вилояти Шофиркон туманида фуқаро Б. М. исмли қиз билан бирга тумандаги Шофиркон шоҳ кўчасида жойлашган 50-сонли уйда яшовчи таниши А.нинг уйига меҳмондорчиликка борган. Улар кечки соат 00:30 га қадар суҳбатлашишган ва спиртли ичимлик ичган.

Шундан сўнг Б. ва А. ўзаро тортишиб қолиш натижасида улар орасида жанжал содир бўлган.

А. жанжал давомида Б.ни темир бўлаги билан уриб, унга ўртача оғирликдаги тан жароҳати етказган. Бундан жаҳли чиққан Б. шеригининг қўлидан темир бўлагини тортиб олиб, темир билан унинг бош, юз, қорин, қўл ва танасининг турли қисмларига ҳаёт учун хавфли бўлган усулда қасддан бир неча маротаба уриб, унга оғир тан жароҳати етказган.

Натижада, маст ҳолатда бўлган А. ўзини ҳимоя қила олмаган ва воқеа жойида ҳалок бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан айбланувчи Б. ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми «д» бандига кўра айбдор деб топилиб, унга 8 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган.