Қибрайда «ер савдоси»: етти гектар учун 23 500 доллар!

Қибрайда «ер савдоси»: етти гектар учун 23 500 доллар!

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зангиота туман бўлими текширув ўтказилди. 

Маълум бўлишича, фуқаролар Р.Қ. ва Б.Р.лар фуқаро И.нинг ишончига кириб, унга ваколатли танишлари орқали Қибрай тумани ҳудудида жойлашган 7 гектар ер майдонини тендер савдоларига қўйиш орқали сотиб олиб беришни ваъда қилиб, эвазига 23 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Департамент ҳамда ДХХнинг Ангор тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда эса, «П» фермер хўжалиги раҳбари Ҳ.Ҳ. фуқаро А.га Бандихон туманидаги давлат захирасида бўлган 2 гектар ер майдонини ўзиники эканлигини айтиб, ушбу ер майдонини фирибгарлик йўли билан сотишни режалаштириб, олдиндан келишилган 100 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168–моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.