Қашқадарёдаги қамоқхонада 19 ёшли йигит ўз жонига қасд қилгани айтилмоқда

Қашқадарёдаги қамоқхонада 19 ёшли йигит ўз жонига қасд қилгани айтилмоқда

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги Шайхали қўрғончасида жойлашган қамоқхонада 19 ёшли йигит ўз жонига қасд қилгани айтилмоқда. Бу ҳақда ҳуқуқ ҳимоячиси Абдураҳмон Ташанов хабар эълон қилди — дея маълум қилмоқда "Nasafnews.uz" нашри.

«Қарши яқинидаги Шайхали посёлкаси 35-сонли манзил колонияда 19 яшар маҳкум Ж. Д. ўз жонига қасд қилибди. Ҳайратланарлиси, унинг лезвия билан томирларини очаётганини қамоқхона ходимлари шахсий телефонига видеога олиб турган. Устидан кулиб, изза қилишган.

Сўнг йигитни изоляторга қамашибди, зонага қайтаришмоқчи экан. Бу ҳодисадан Қашқадарё махсус прокурорининг ғазаби қўзғаб, ходимларга иш қўзғатган. Тергов ҳаракатлари бошланди, Омбудсманнинг маҳаллий вакиллари ҳам келди, деди воқеа гувоҳларидан бири», – деб ёзмоқда Абдураҳмон Ташанов.