Наманганда "газ заправка" ёниб кетди

Наманганда "газ заправка" ёниб кетди

Жорий йилнинг 2 октябрь куни соат 00-13 да Наманган туман Фавқулодда вазиятлар бўлимини 101 қисқа рақамига Наманган тумани “Қурама” маҳалла фуқаролар йиғини Қорасув кўчаси 2 уйда жойлашган “Замин Метал Саноат” Масъулияти чекланган жамиятига қарашли 1-АГТКШ (автомобилларга газ тўлдириш компрессор шаҳобчаси)да ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида маълумот келиб тушган.  

Наманган туман ва Наманган шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимлари зудлик билан воқеа жойига соат 00-25 да етиб борган ҳамда ёнғин соат 00-27да қуршаб олинган.  

Ёнғин натижасида шаҳобчани биринчи газ қуйиш ускунаси ва шифт қисмида 40 кв.метр жойи ёниб зарарланган.

Содир бўлган ёнғинни ёнғин-қутқарувчилар томонидан соат 00-45да ўчирилди.

Содир бўлган ёнғин натижасида инсонларни куйиш тан жароҳати олиш ҳамда ҳалок бўлиш ҳолатларига йўл қўйилмаган.

Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суруштирув ишлари олиб борилмоқда.