Тошкент вилоятида 11 ёшли қиз «Цефтриаксон»дан вафот этгани айтилмоқда

Тошкент вилоятида 11 ёшли қиз «Цефтриаксон»дан вафот этгани айтилмоқда

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Ангрен шаҳрида 11 ёшли қиз «Цефтриаксон» дори воситаси сабабли вафот этганлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Вафот этган қизнинг опасининг сўзларига кўра, 19 октябрь куни шифокор рецепти бўйича қизга «Цефтриаксон» уколи қилинган. Орадан бироз вақт ўтгач, қизалоқда кўнгил айниши, оёқ ва қўлларидаги тирноқларнинг кўкариши ҳамда кўз қизариши бошланган.

Шундан кейин, қиз Ангрендаги болалар шифохонасига олиб борилган, лекин, шифокорларнинг уринишларига қарамай, қизча шифохонада вафот этган.

Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотларига кўра, қизнинг ўлими қоннинг суюқ ҳолатдалиги, ички аъзоларнинг кам қонлиги, кўз қовоқларининг ўтувчи пардалари, ўпка, вицерал варағи остида, юрак эпикардида майда нуқтачалар кўринишидаги қон қуйилишлари, бош мия ва ўпка шиши, ички аъзоларининг сувсизланиши, анафлактик шок, ўткир юрак қон томир етишмовчилиги, нафас йўлларининг яллиғланиши, тархеит, бронхит, икки томонлама ўпкалар яллиғланиши, гастроэнтероколит оқибатида юзага келган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Ангрен шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда. Тошкент вилоят прокуратураси томонидан назорат ўрнатилган.