Ўзбекистонликларни олиб кетаётган автобус ЙТҲга учради

Ўзбекистонликларни олиб кетаётган автобус ЙТҲга учради

 Фото: Нижний Новгород прокуратураси матбуот хизмати

2021 йилнинг 9 декабрь куни Россия Федерациясининг Ардатов тумани Идеал қишлоғи яқинидаги Ардатов–Арзамас маҳаллий трассасида «Прогресс» МЧЖга тегишли иш автобуси ва Камаз русумли юк машинаси тўқнашиб кетган.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Самара шаҳридаги ваколатхонаси ушбу ҳолат юзасидан тегишли ташкилот вакиллари билан алоқа ўрнатди.

Маълум бўлишича, йўл транспорт ҳодисаси вақтида автобусда кетаётган 22 йўловчининг 13 нафари Ўзбекистон фуқароси бўлган. Автоҳалокат оқибатида тан жароҳати олгани сабабли 5 нафар Ўзбекистон фуқароси Нижний-Новгород вилояти М.Владимирский номидаги шаҳар тез тиббий ёрдам касалхонасига ётқизилган.

Ушбу автоҳалокат оқибатида тан жароҳати олган юртдошларимизнинг аҳволи қониқарли бўлгани сабабли тегишли тиббий хизмат кўрсатилгандан сўнг, шу куннинг ўзида уларга касалхонадан жавоб берилган.

скачать dle 12.0


Flag Counter