Нукусда 19 ёшли она боласини туғиб, кўчага ташлаб кетди

Нукусда 19 ёшли она боласини туғиб, кўчага ташлаб кетди

Қорақалпоғистон Республикаси Матбуот хизматининг маълум қилишича, 2022 йилнинг 8 февраль куни соат 02:00 ларда Нукус шаҳри Тахтакўпир туманида 2002 йилда туғилган А.К. боласини дунёга келтириб шу ердаги уйнинг олдига ташлаб кетган.

Шундан сўнг, чақалоқ Республика перенатал марказига олиб келиниб, ҳаёти сақлаб қолинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 117-моддаси (хавф остида қолдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.