Чирчиқда «Lacetti» ёниб кетди, уч киши жароҳат олган

Чирчиқда «Lacetti» ёниб кетди, уч киши жароҳат олган

12 февраль куни Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳрида ҳайдовчи, 2001 йилда туғилган Ж.Ғ. бошқарувидаги «Lacetti» русумли ҳамда ҳайдовчи, 1977 йилда туғилган Д.Н. бошқарувидаги «Epica» русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Тўқнашув натижасида «Lacetti» автомобили ҳайдовчиси руль бошқарувини йўқотган ва йўл четидаги бетон тўсиққа урилган. Шундан сўнг автомобилда ёнғин юзага келган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.

Ҳодиса натижасида, иккала ҳайдовчи ва «Lacetti» автомобилида бўлган йўловчи тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.