Андижонда юк машинасини қувиб ўтмоқчи бўлган Spark ағдарилиб кетди. Оқибатда 1 ёшли бола вафот этди

Андижонда юк машинасини қувиб ўтмоқчи бўлган Spark ағдарилиб кетди. Оқибатда 1 ёшли бола вафот этди

Андижон вилояти Андижон туманида 23 февраль куни Mercedes-Benz юк машинасини қувиб ўтмоқчи бўлган Spark бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги арчага бориб урилган ва ағдарилиб кетган, дея хабар бермоқда «Дарё».

Маълум бўлишича, йўл-транспорт ҳодисаси шу куни соат 16:40 ларда Андижон тумани «Мингўрик» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4Р-112 Фарғона ҳалқа йўли автомобиль йўлининг 156-километрида содир бўлган. Андижон шаҳрида яшовчи А.Д. Spark автомашинасини бошқариб бораётиб, ўзи билан бир хил йўналишда олдинда ҳаракатланиб бораётган Асака туманида яшовчи М.М. бошқарувидаги Mercedes-Benz русумли юк машинасининг ўнг томонидан қувиб ўтмоқчи бўлган. Қувиб ўтиш вақтида юк машинасининг ўнг қисмига тегиб, бошқарувни йўқотган ва йўл четидаги арча дарахтига бориб урилиб, ағдарилган.

Оқибатда Spark йўловчиси А.М. (2021 йилда туғилган) тан жароҳати олиб шифохонага олиб келинган. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган.

Аниқланишича, Spark ҳайдовчисига 30 январь куни қувиб ўтиш қоидасини бузгани ҳамда 9 февраль куни хавфсизлик камаридан фойдаланмагани учун жарима жазоси тайинланган.