Янгийўл туманида автобус ёниб кетганлиги бўйича расмий маълумот берилди

Янгийўл туманида автобус ёниб кетганлиги бўйича расмий маълумот берилди

2022 йил 11 март куни соат 17:00 ларда, Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, "Янгийўл" МФЙ ҳудудидан ўтувчи "Тошкент-Термиз" автомобиль йўлининг 838-километрида ҳайдовчи, 1957 йилда туғилган К.Т. бошқарувида бўлган "Isuzu" русумли автобусда ёнғин юзага келган.

Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Автобусга зарар етган.

Ушбу ҳодиса юзасидан Янгийўл тумани ФВБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан йўлларда эҳтиёткор бўлиб, бошқарувидаги транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлишларини сўраймиз.