ДХХ нодавлат институтга ўқишга киритишни ваъда қилиб, фуқародан 1500 доллар олган талабаларни қўлга олди

ДХХ нодавлат институтга ўқишга киритишни ваъда қилиб, фуқародан 1500 доллар олган талабаларни қўлга олди

ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент шаҳридаги Diplomat University МЧЖ шаклидаги нодавлат олий таълим муассасасининг сиртқи бўлимига ўқишга киритмоқчи бўлган товламачилар фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси маълум қилди.

Хусусан, Украина халқаро Европа университети Тошкент шаҳар филиалининг 2-босқич талабаси 1999 йилда туғилган З.Ш. ҳамда Қирғизистон Республикаси Ўш технологиялари университетининг 2-босқич талабаси И.С. фуқаролар — 1997 йилда туғилган Г.Ш. ва 1999 йилда туғилган О.Ф.ларга 1500 доллар эвазига Diplomat University нодавлат олий таълим муассасасининг сиртқи бўлимига ўқишга киритишни ваъда қилган. Фуқаролардан товламачилик йўли билан пулларни олаётган талабалар тадбир вақтида қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан қонунбузарларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноий иш қўзғатилган.