Оққўрғондаги боғчада болаларнинг оммавий заҳарланиши бўйича 6 кишига айблов эълон қилинди

Оққўрғондаги боғчада болаларнинг оммавий заҳарланиши бўйича 6 кишига айблов эълон қилинди

Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманидаги мактабгача таълим ташкилотида болаларнинг заҳарланиши бўйича олти кишига айблов эълон қилинди. 

Маълум қилинишича, ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Оққўрғон туманидаги 5-сонли МТТ тарбияланувчилари  заҳарланиши билан боғлиқ жиноят иши (Жиноят кодексининг 257-1-моддаси) бўйича тергов ҳаракаталари олиб борилмоқда.

Ҳозирда жиноят иши бўйича 6 нафар шахсга нисбатан (Жиноят кодексининг 116, 207, 257-1-моддалари) айблов эълон  қилиниб, уларга нисбатан тегишли эҳтиет чоралари қўлланилган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

скачать dle 12.0


Flag Counter