Самарқандда газ баллони портлашидан эр-хотин ва уларнинг 10 ёшли қизи вафот этди

Самарқандда газ баллони портлашидан эр-хотин ва уларнинг 10 ёшли қизи вафот этди

Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида хонадонда фойдаланиб келинган газ баллондаги портлаш сабаб уч киши оғир, 80–90 фоиз куйиш тан жароҳатини олгани маълум қилинганди.

«Дарё» хабарига кўра, хонадон эгаси, унинг турмуш ўртоғи ва 10 ёшли қизи оғир куйиш тан жароҳати сабаб шифохонада вафот этишган.

Маълум қилинишича, воқеа 2022 йилнинг 11 апрель куни эрталаб соат 07:00 атрофида содир бўлган.

Булунғур тумани «Авлиё Парпи» маҳалласидаги Нарзуллаевлар хонадонида бўлган кўнгилсизлик оқибатида жабрланган 55 ёшли хонадон эгаси, унинг 42 ёшли хотини ва 10 ёшли қизи жароҳат олиб, Булунғур туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилганди.