Бухоро шаҳрида буёқ цехи ёниб кетди

Бухоро шаҳрида буёқ цехи ёниб кетди

19 апрел куни Бухоро вилояти, Бухоро шаҳар Саноатчилар кўчасида жойлашган қурилиш моллари (ҳар хил турдаги бўёқ) цехида ёнғин содир бўлди.

Шунга кўра 11 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 01:54 да етиб бориб, икки соат давомида ёнғинни батамом ўчирилган.

Ёнғин натижасида цехнинг 1500 кв.м майдонда том қисми ёниб зарарланган. Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида цехнинг 10.000 кв.м майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.

Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Воқеа жойига ФВБ раҳбарияти, ИИБ, Прокуратура, ССБ ҳамда тегишли хизматларнинг куч ва воситалари жалб этилган.

скачать dle 12.0


Flag Counter