Чилонзорда қулфбузар чол ва аёл ушланди

Чилонзорда қулфбузар чол ва аёл ушланди

Тошкент шаҳри Чилонзор туманида 9 май куни соат 14:00 атрофида номаълум шахслар ертўланинг қулфини бузиб, 28 ёшли Ж.T.га тегишли музлатгич, микротўлқинли печ ва 11 000 долларни ўғирлаб, воқеа жойидан яширинишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми (Ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Кўрилган чоралар давомида жиноятчилар эртаси куниёқ аниқланиб, қўлга олинди. Улар 54 ёшли Павел Л. ва 31 ёшли Мария К. бўлиб чиқди.

Тергов давом этмоқда.