Фарзандини 15 минг долларга сотаётган она қамоққа олинди

Фарзандини 15 минг долларга сотаётган она қамоққа олинди

Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Сирдарё вилояти бошқармаси ҳамда ДХХ ходимлари ҳамкорлигида Гулистон шаҳри ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди.

Унда 1996 йилда туғилган, Гулистон шаҳрида яшаб келаётган фуқаро О.У ўзининг 2021 йил 3 июнь куни туғилган фарзанди О.Шни ўн саккиз ёшга тўлмаганлигини ва ожиз ахволдалигини била туриб, «харидор» фуқаро М.Г га 15.000 (ўн беш минг) АҚШ доллари эвазига сотган вақтда ушланган ва ундан кимёвий ишлов берилган пуллар далилий ашё сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан О.Уга нисбатан ЖКнинг 135-моддаси, 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган.