Ёнғин содир бўлган, лекин хусусий боғчада эмас — ФВВ

Ёнғин содир бўлган, лекин хусусий боғчада эмас — ФВВ

ФВВ ижтимоий тармоқларда тарқалган «Тошкентдаги хусусий боғчалардан бирида ёнғин содир бўлгани айтилмоқда» номли хабар юзасидан маълумот берди.

Хабарга кўра, ёнғин аслида Миробод тумани «Миробод» МФЙдаги хонадонлардан бирида содир бўлган. Яъни хусусий боғча эмас, балки унинг ортида жойлашган хонадонда ёнғин чиққан.

Миробод тумани «Миробод» МФЙда жойлашган хонадонлардан бирида ёнғин бўлаётганлиги тўғрисидаги хабар бугун, 20 июнь куни соат 17:48да Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига келиб тушган.

Воқеа жойига 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 17:56 да етиб бориб, соат 18:18 да ёнғин қуршаб олинган, соат 18:31 да ёнғин батамом ўчирилган.

Ёнғин оқибатида ушбу хонадоннинг тахминан 80 кв. м. майдонга тенг томи, шифт қисми ва уй-жиҳозлари ёнган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ёки ҳалок бўлганлар йўқ, ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда унинг зарар миқдори аниқланмоқда, дейилади хабарда.

скачать dle 12.0


Flag Counter