«Туябўғиз»да чўкаётган 16 яшар бола қутқариб қолинди

Ҳодисалар 04-июл, 10:019 Admin 347 0

3 июль куни тахминан соат 15:00 ларда Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг бир гуруҳ қутқарувчилари «Туябўғиз» сув омборида навбатчилик олиб бораётган бўлган.

Шу вақтда сув омбори қирғоғидан 150 метр узоқликда чўмилаётган Зангиота туманида яшовчи 16 ёшли бола чўкиб кетаётганлигини пайқаб қолишган ва тезкорлик билан қутқарув ишларини амалга ошириб, болани сув остидан олиб чиқиб ҳаётини сақлаб қолганлар.

Айни вақтда қутқариб қолинган боланинг аҳволи яхши.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолидан чўмилиш қоидаларига риоя этишни ва рухсат этилмаган сув ҳавзаларида чўмилмасликни сўраган.

Эслатиб ўтамиз, ФВВ аввалроқ Қуйичирчиқ туманида савдо мажмуаси ёнганини хабар берганди.

скачать dle 12.0
Принтерда чоп этиш:
Ўхшаш янгиликлар
Изоҳ қолдиринг

Янгиликларга обуна бўлинг

Ахборот бюллетенимизга обуна бўлиш учун қуйида электрон почта манзилингизни киритинг

Ижтимоий тармоқлар
Календарь
«    Август 2022    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 
Асосан янгиликларни қаердан оласиз?