«Давр банк»дан 15 млрд сўм ўғирлаган шахслар ушланди

«Давр банк»дан 15 млрд сўм ўғирлаган шахслар ушланди

Ўзбекистонда банкдан жуда кўп миқдорда пул ўғирлаган шахслар ушланди.

Қайд этилишича, 2022 йил 7 июль куни 1976 йилда туғилган С.Ш. ўзининг жиноий шериклари билан ўзаро тил бириктириб, Тошкентнинг «Давр банк» ХАТБ тизимига рухсатсиз кириш орқали 15 миллиард сўм миқдордаги пулларни ўзининг жиноий шериги 2000 йилда туғилган Н.Ш.нинг номига очилган пластик карталарга ўтказган.

Сўнг Н.Ш. ушбу пулларнинг 11 453 244 343 сўм миқдорини ноқонуний ўзлаштирган. Ечиб олинган пуллар жиноий гуруҳ аъзолари ўртасида тақсимланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми «а» банди (жуда кўп миқдорда ўғрилик) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Тошкент шаҳар ИИББ томонидан олиб борилган тезкор тергов ҳаракатлари натижасида 11 нафар фуқаро гумонланувчи сифатида жалб қилиниб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси танланган. Шунингдек икки нафар гумонланувчилар 1986 йилда туғилган У.С. ҳамда 1988 йилда туғилган А.Э.ни ушлаш чоралари кўрилмоқда.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

скачать dle 12.0

Коммент қолдириш:


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив


Flag Counter