Ноқонуний олиб кирилаётган 42 миллион сўмлик телевизорлар ўз манзилига етиб бормади

Ҳодисалар 06-авг, 10:599 Admin 682 0

Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан олдиндан олинган тезкор маълумот асосида ўтказилган тадбир давомида, “Водил-Фарғона-Қува” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро А.У. бошқарувидаги “Кобалт” русумли автотранспорт воситаси кузатувга олиниб, Қува тумани ҳудудида тўхтаб турган вақтида, белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, автомашина салони ва юкхонасида, хорижда ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 42 миллион сўмлик 2 турдаги жами 35 дона телевизорлар борлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

скачать dle 12.0
Принтерда чоп этиш:
Ўхшаш янгиликлар
Изоҳ қолдиринг

Янгиликларга обуна бўлинг

Ахборот бюллетенимизга обуна бўлиш учун қуйида электрон почта манзилингизни киритинг

Ижтимоий тармоқлар
Календарь
«    Август 2022    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 
Ёшингиз нечада?