Рулда пардоз қилган таниқли актрисага чора кўрилди

Рулда пардоз қилган таниқли актрисага чора кўрилди

22 август куни ижтимоий тармоқларда 1998 йилда туғилган актриса Дурдона Қурбонова «AEOLUS» русумли транспорт воситаcини Олмазор тумани Сағбон кўчаси бўйлаб уяли алоқа воситасидан фойдаланиб ҳаракатланганлиги акс этган видеолавҳа тарқалган.
Актриса ижтимоий тармоқдаги эфирида рулда пардоз қилиши ҳақида гапирган.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Олмазор туманида яшовчи ҳайдовчи Дурдона Қурбоновага нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК нинг 128- прим 1-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ҳайдовчи билан профилактик суҳбат ўтказди.