Аёллар овозини ўхшатиб одамларни алдаган эркак суд залида ўзини ўлдирмоқчи бўлди

Аёллар овозини ўхшатиб одамларни алдаган эркак суд залида ўзини ўлдирмоқчи бўлди

Тошкентда 39 ёшли эркак овозини аёлларникига ўхшатиб, ўзини Молия вазирлиги, Олий Мажлис Сенати масъул ходими деб таништирган ва фирибгарлик жиноятини содир этган.

Жиноят ишлари бўйича Янги Ҳаёт туманининг очиқ суд мажлисида  1983 йилда туғилган, муқаддам судланган судланувчига оид иши кўриб чиқилди. Бу ҳақда «Миллий» телеканалида хабар бериди.

Қайд этилишича, судланувчи жиноий режасини амалга ошириш учун бир нечта фуқароларга қўнғироқ қилиб, овозини аёлларникига ўхшатиб, ўзини ваколатли ташкилотларда ишловчи, хусусан, Молия вазирлигидан Замира Убайдуллаевна, Олий Мажлис Сенатидан Сайёра Ғозиевна исмли масъул ходим деб таништиради. Суриштирувлар давомида бу исмли шахслар аслида йўқлиги, бу судланувчининг ўйлаб топган ёлғонлари эканлиги аниқланган.

«Одамларни ишончига кириб, ишга киритиб қўйиш учун пул олганмиз. Ўзимга олганим 2500 доллар бўлган. Ўлиб кетишга ҳам тайёр бўлиб турибман», - дея изоҳ берган судланувчи.

Суд прокурорга сўз берган пайтда, судланувчи шовқин кўтариб, оғзига беркитган нарса билан ўзига тан жароҳати етказган. Сўнгра унга тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан биринчи ёрдам кўрсатилиб, у суд залидан олиб чиқиб кетилган. Суд бошқа кунга қолдирилган.

скачать dle 12.0

Коммент қолдириш:


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив


Flag Counter