Тошкентда фуқаро Nexia’сини тортиб олиб, уни қайтариб бериш эвазига 6,5 минг доллар талаб қилган шахслар қўлга олинди

Тошкентда фуқаро Nexia’сини тортиб олиб, уни қайтариб бериш эвазига 6,5 минг доллар талаб қилган шахслар қўлга олинди

 Фото: ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси матбуот хизмати
Тошкентда фуқаро Nexia-3 машинасини тортиб олиб, уни қайтариб бериш эвазига 6,5 минг доллар талаб қилган шахсларга жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 8 сентябрь куни вазирлик ЖҚBB Уюшган жиноятчилик ва қурол билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бўлими, ДХХ, Тошкент шаҳар ИИББ ЖҚБ ходимлари ҳамкорлигида Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туманида яшовчи 1985 йилда туғилган Р.Ж.нинг аризасига асосан тезкор тадбир ўтказилган.
Аниқланишича, Шайхонтоҳур туманида истиқомат қилувчи уч нафар шахслар — З.М. (1974 йилда туғилган), З.У. (1981 йилда туғилган) ва А.К. (1984 йилда туғилган) Р.Ж. бошқарувидаги Nexia-3 автомашинасини тортиб олиб, уни қайтариб бериш эвазига товламачилик йўли билан 6,5 минг доллар миқдоридаги пулларни талаб қилган.
Тезкор тадбир ўтказиш пайтида З.М., З.У. ва А.К. 5 минг АҚШ долларини Юнусобод тумани 10-мавзесида олган вақтларида тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми «в» банди (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб товламачилик содир этилиши) билан жиноят иши қўзғатилган.

скачать dle 12.0


Flag Counter