Навоийда ноқонуний олтин қазиш ишлари олиб борилгани аниқланди

Навоийда ноқонуний олтин қазиш ишлари олиб борилгани аниқланди

“Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонуннинг ер қаъри участкаларида олтин изловчилар усулида қимматбаҳо металларни қазиб олишга оид қисмини ўрганиш асносида Навоий вилоятининг Навбаҳор туманидаги Берансой даласида ноқонуний равишда олтин қазиб олиш ишлари олиб борилгани маълум бўлди.
Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қ.Бурхонов ва сенатор Т.Мадумаров ушбу ҳолат бўйича жойига бориб ўрганиш олиб борди.

Маълум бўлишича, ушбу ҳудудда ноқонуний олтин қазувчилар бир нечта ўраларда қазиш ишларини олиб борган. Лекин ишчи гуруҳ масалани жойида ўрганаётганда қонунбузарлар барча тегишли буюмларини ташлаб қочиб кетгани аниқланди.

Сенаторлар бошчилигидаги республика ишчи гуруҳи таркибида Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар вазирликлари, Навоий ихтисослаштирилган прокуратураси, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси Кон-геология назорат қилиш инспекцияси масъуллари иш олиб бормоқда.

Ушбу ҳолат бўйича вилоят мутасадди ташкилотларига келгусида бунга йўл қўймаслик, назоратни кескин кучайтириш топширилди.

скачать dle 12.0


Flag Counter