Ҳалок бўлганлар йўқ — Нуротадаги сел ҳақида маълумот берилди

Ҳалок бўлганлар йўқ — Нуротадаги сел ҳақида маълумот берилди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, бугун, 6 ноябр куни кучли ёмғир ёғиши оқибатида соат 14:25 дан 15:30 гача оралиқда Навоий вилояти Нурота туманининг «Оқмачит» МФЙ ҳудудига сел йўлидан кўп миқдорда ёмғир суви келган.

Ҳодиса туманнинг «Нурота бир» қабристонига ўтишда қурилган сел йўли кўпригининг бир қисмига зарар етган. Қабристонга талафот етмаган.

Шунингдек, Нурота тумани «Нурфахр» МФЙ «Парпиузоқ» массивидаги 3 та аҳоли яшаш уйининг томорқаларида ёмғир суви тўпланган.

Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар йўқ.

Айни пайтда воқеа жойида вилоят ФВБ раҳбарияти ва шахсий таркиби ҳамда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими (ФВДТ) органлари куч ва воситалари томонидан юзага келган ҳодиса оқибатларини бартараф этиш чора-тадбирлари кўрилмоқда, дейилади хабарда.