Самарқандда 23 ёшли қиз эркакни шантаж қилиб, ундан 20 минг доллар ундирмоқчи бўлди

Самарқандда 23 ёшли қиз эркакни шантаж қилиб, ундан 20 минг доллар ундирмоқчи бўлди

Самарқанд вилояти Паст Дарғом туманида раққоса қиз ўзи билан яқин муносабатда бўлган фуқародан товламачилик билан 20 минг доллар талаб қилиб, 10 минг доллар олаётганда ушланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Паст Дарғом туманида яшовчи 30 ёшли эркак 23 ёшли раққоса қиз билан танишиб қолган ва улар яқин муносабатда бўлишган.

Бироз ўтиб, ўзаро муносабат бузилгач қиз эркакдан товламачилик йўли билан 250 млн сўм олган ва яна 20 минг доллар беришни талаб қилган.

2023 йил 11 январ куни вилоят ИИБ уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими томонидан Самарқанд шаҳрида ўтказилган тадбирда қиз жабрланувчидан талаб қилинган пулдан 10 минг долларини олаётганида ашёвий далиллар билан ушланган.

Қайд этилишича, ҳужжатлар Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлимига топширилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Коммент қолдириш:


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив