«Sangzor.uz» - Инновацион ахборот портали » Ҳодисалар » Тошкент вилоятида кран қулаши оқибатида машинист вафот этди

Тошкент вилоятида кран қулаши оқибатида машинист вафот этди

Паркент тумани Заркент қишлоғида автокран қулаб, унинг машинисти шифохонада вафот этди. Ҳодиса бўйича махсус текшириш ўтказилиб, хулосалар ҳуқуқ-тартибот органларига тақдим этилиши маълум қилинди.

Тошкент вилояти Паркент тумани Заркент қишлоғида кран ағдарилиб кетиб, одам ҳалок бўлгани айтилган видео тарқалди. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Аниқланишича, автокран билан юз берган бахтсиз ҳодиса юкни бир нечта кранлар билан кўтариш (спаренная перемешенние груза) асосида амалга оширилмагани сабабли рўй берган. Автокраннинг оғиб кетиши оқибатида машинист тан жароҳатлар олгани сабабли «Кўприкқурилиш трести» УКга қарашли «13-Кўприкқурилиш отряди» ходимлари томонидан Паркент тумани шифохонасига ётқизилган. Оғир жароҳатлар олгани сабабли автокран машинисти шифохонада вафот этган.

«Кўприкқурилиш трести» УКга қарашли «13-Кўприкқурилиш отряди» «Қйл-йўл кўприк қурилиш таъмир» МЧЖ билан шартнома имзолаган. Ушбу ҳужжатда буюртмачи томонидан хизмат кўрсатувчи ходимларни кунлик тиббиёт кўригидан ўтказиши ва меҳнат муҳофазаси тадбирларини ўтказиш лозим бўлган банд алоҳида кўрсатиб ўтилган. МЧЖ томонидан шартнома бандларига риоя қилмагани, мунтазам равишда хавфсизлик чораларини кўрмагани сабабли ушбу бахтсиз ҳодиса рўй берган, — дея изоҳланади ҳолат.

Содир бўлган ҳодиса бўйича вилоят меҳнат инспекцияси мутахассислари томонидан махсус текшириш ўтказилиши ва уларнинг хулосалари ҳуқуқ-тартибот органларига тақдим этилиши маълум қилинди.


Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

10:09
Фермер хўжалигидан электрдан қарз суммаси ундириб берилди
15:54
News time: Malibu'даги президент, Осиё чемпионлари ва вайн учун қамоқ
21:18
Ўзбекистон ёшлар жамоаси Осиё чемпиони бўлди
17:19
2 нафар фарзандларининг таъминоти учун алимент тўлашдан қочган отага жиноят иши очилди
16:50
Қарз тўланмагунча Нексия жарима майдончасида қолади
16:38
Алиментдан қарзи сабаб 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси белгиланди
16:27
Аукционда сотилган транспорт эвазига банк кредитидан қарздорлик қопланди
16:01
"Томорқа Сервис" МЧЖга тегишли автомашина кредит қарзини қайтара олмагани эвазига жарима майдончасига қўйилди
15:52
Жиззахда мусодара қилинган мол-мулклар ярмаркаси ташкил этилди
12:11
Ўзбекистонда энергия ресурслари ўғриликлари ҳақида хабар бериш учун Telegram-бот ишга туширилди
12:09
Наврўз байрами куни ҳарорат +25 даражага кўтарилади
12:05
Жиззахнинг 6 та ҳудудида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди
21:48
Референдумда муддатидан олдин овоз бериш 19-26 апрелда бўлиб ўтади
16:45
Фермер хўжалигининг 72 млн. сўмдан ортиқ қарздорлиги ундирилди
21:58
МИБ раҳбари 2 ойлик фаолияти юзасидан жамоатчиликка ахборот берди
15:39
Солиқ қўмитаси коррупцияга қарши курашиш рейтингида 1-ўринда
12:01
Ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни кунига 15 дақиқага камайтириш иммунитетни яхшилайди
11:59
U-20 Жаҳон чемпионати—2023 нинг барча иштирокчилари маълум бўлди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР