“Қуйлиқ” бозорида ишловчи савдогар эр-хотин ўртасидаги тортишувга аралашгани учун маст эркакни пичоқлаган

“Қуйлиқ” бозорида ишловчи савдогар эр-хотин ўртасидаги тортишувга аралашгани учун маст эркакни пичоқлаган

“Миллий” телеканали хабар беришича, “Қуйлиқ” бозорида ишловчи савдогар эр-хотин ўртасидаги тортишувга аралашгани учун маст эркакни пичоқлаган.

Ҳодиса 3 сентябрь куни пойтахтнинг Бектемир туманида бозор яқинидаги автотураргоҳда содир бўлган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода эркаклардан бири бошқасининг орқасидан югуриб бориб, орқасидан пичоқ ураётгани аниқ кўриниб турибди. Шифокорларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли жабрланувчининг ҳаёти сақланиб қолган.

Ишни тергов қилиш жараёнида қизиқарли ҳолат аниқланган. Можаро 32 ёшли икки ўзбекистонлик ўртасида юз берган. Жабрланувчи эса ўша куни маст бўлган.

Айбланувчининг сўзларига кўра, у савдо билан шуғулланади. Бир пайт жабрланувчи унинг олдига келиб, судланувчи ва унинг рафиқаси ўртасидаги жанжалга аралашиб, эркакнинг онасини ҳақоратлаган. Савдогар бундай таҳқирлашга дош беролмаган, чунки яқинда онаси вафот этган экан. Савдогар маст фуқаронинг орқасидан бориб, уни пичоқлаган.

Суд уни Жиноят кодексининг 104-моддаси "е" ва "л" бандлари айбдор деб топган ва 5 йилу 2 ой муддатга қамоқ жазосига ҳукм қилган.