Самарқандлик қиз ўз ўқитувчиси унга тегажоғлик қилганини айтиб, туҳмат қилди

Самарқандлик қиз ўз ўқитувчиси унга тегажоғлик қилганини айтиб, туҳмат қилди

Самарқандлик қиз ўз ўқитувчиси унга тегажоғлик қилганини айтиб, туҳмат қилди

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида қиз ўз ўқитувчиси унга тегажоғлик қилганини айтиб, туҳмат қилгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилган. Аниқланишича, 10 февраль куни Каттақўрғон туманидаги мактабларнинг бирида синф раҳбари сифатида ишлаб келаётган ўқитувчи вояга етмаган 6-синф ўқувчиси (қиз бола), 4 кун давомида дарс қолдиргани сабабли ундан отасини чақиришини сўраган.

Бироздан сўнг мактабга ўқувчининг онаси келган. У билан мактаб маъмурияти гаплашиб, қизининг мунтазам равишда дарс қолдираётганини айтиб, тушунтириш хати ёзиб беришини сўрашган. У ҳеч нарса ёзиб бермаслигини айтган ва мактабдан чиқиб кетиб турмуш ўртоғига қизига ўқитувчиси тегажоғлик қилганини айтган.

Шундан кейин ўқувчининг отаси келиб, синфхонада гуруҳ раҳбарига бақириб, уни қўпол сўзлар билан ҳақорат қилган ва ёқасидан тортиб, жанжал кўтарган.

Маълум қилинишича, қизнинг онаси ҳамда ўқувчининг тушунтириш хатида ўқитувчининг тегажоғлик қилгани тўғрисидаги важлари ўз тасдиғини топмаган. Тўпланган ҳужжатлар юзасидан қизнинг отаси хатти-ҳаракатида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик), онасиникида эса 40-моддасида (туҳмат) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари борлиги сабабли тўпланган хужжатлар қонуний қарор қабул қилиш учун ЖИБ Каттақўрғон туман судига юборилган.

Суд органи томонидан ўқувчининг ота-онасига нисбатан жарима жазоси қўлланилган.