Сегодня:
Жиззах C
Breaking news
Президент ҳузуридаги Бизнес-омбудсман девонига (Жиззахдаги ходимларнинг иш...
Бугун соат 11:42да Янги-Ангрен иссиқлик электр станциясининг профилактика...
Амалдаги меҳнат қонунчилигида, хусусан, Меҳнат кодексида ҳомиладор аёлларга ва...
ЎФА Этика қўмитасининг навбатдаги йиғилишида FIFA ва OFK ҳаками Шерзод Қосимов...
Ford компанияси муҳандислари автомобиллар ойнасининг буғланишига оид муаммога...
Сифати кафолатланмаган ва тегишли ҳужжатларга эга бўлмаган дори воситаларини...
Бавария аҳолисига ниқоб ўрнига FFP2 синфига мансуб респираторларни тақиш...
АОКАда «Совуқ кунларда аҳолини газ, электр энергияси ва кўмир билан таъминлашда...
К витамини А, C ва E витаминларига қараганда унча машҳур бўлмаслигига қарамай,...
Ўзбек телеканалларида эфирга узатилаётган аксарият лойиҳалар ёшлар тарбиясини...
2020 йилда нечта китоб ўқидингиз?
Фикрлар
» » Сирдарёда юз берган ёнғинда бир оиланинг 6 нафар аъзоси ҳалок бўлди

Сирдарёда юз берган ёнғинда бир оиланинг 6 нафар аъзоси ҳалок бўлди

17 фев 2020, 12:16, Admin
0 комментариев    794 Кўрилган

Жорий йилнинг 17 февраль куни соат 02:40да Сирдарё вилояти Оқолтин тумани, Сардоба шаҳарчаси, «Кўркам диёр» МФЙ, Робот кўчасидаги 3-уй, 1-хонадонда ёнғин содир бўлди. 

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, ёнғин натижасида уйнинг кириш йўлаги ва ётоқхонасининг 40 кв.м майдондаги уй жиҳозлари ёнган. Ёнғин соат 03:00да ўраб олиниб, соат 03:45да ўчирилган. 

Ёнғин оқибатида ушбу уйдаги 6 нафар фуқаро ҳалок бўлган. Вафот этган фуқаролар: Б.З. 1972 й.т. (уй эгаси), Н.Х., 1976 й.т. (турмуш ўртоғи), О.Ш., 1996 й.т. (қизи), О.Д., 2006 й.т. (қизи), О.А., 2010 й.т. (ўғли), Н.Н., 2018 й.т. (набираси).

Воқеа жойига ФВВ раҳбарияти, вилоят ФВБ, ИИБ, прокуратура, туман ФВБ, ССБ ходимлари, ИИБ тергов тезкор гуруҳи ҳамда тегишли хизматларнинг куч ва воситалари жалб этилган. Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

скачать dle 12.0
Ўхшаш хабарлар:
17 июн 2020, 19:36    2 110    0
Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, 2020 йил 1 июндан бошлаб "яшил" ҳудудларда бир...
Фикрлар
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив