Юк машинасидаги қинғирлик божхоначилар томонидан фош этилди

Юк машинасидаги қинғирлик божхоначилар томонидан фош этилди

Божхона назоратини четлаб ўтишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Хусусан, Навоий вилояти божхона бошқармаси Контрабандага карши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро А.Н. бошқарувидаги “Нyundai porter” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада автоулов юкхонасида фуқаро З.Д. томонидан олиб кетилаётган тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 75 миллион сўмлик 49 дона телевизорлар борлиги аниқланди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.