Аёл инспектор қидирувга берилган гумондорни Чирчиқда ушлади

Аёл инспектор қидирувга берилган гумондорни Чирчиқда ушлади

21 октябрь куни Тошкент шаҳар ИИББ «Кобальт» автомашинасини олиб қочганликда гумонланувчининг шахсини аниқлашда кўмак сўраб эълон берганди.

Хабарда 20 октябрь куни Тошкент шаҳар ИИББ томонидан Миробод туманидан давлат рақам белгиси 01 В 457 DB бўлган Cobalt автотранспорт воситаси олиб қочилгани ва гумонланувчи кузатув камераларига тушиб қолгани билдирилганди.

Ушбу автоулов кеча, 21 октябрь куни Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида хизмат олиб бораётган вилоят ИИББ ЙҲХБ 1-минтақавий ҳудуд ЙПХ инспектори сафдор Феруза Тошева томонидан аниқланиб, ушланган.

Ушланган шахсга нисбатан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тегишли чора кўриш учун ички ишлар бўлимига топширилган.