Зангиотадаги газ қуйиш шохобчасида ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги сабабли Labo ёниб кетди

Зангиотадаги газ қуйиш шохобчасида ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги сабабли Labo ёниб кетди

Маълум қилинишича, 3 ноябрь куни соат 19:30 да Зангиота тумани ҳудудида жойлашган «Метан» газ қуйиш шохобчасида ҳайдовчи Ш.Ҳ. газ тўлдириб бўлгач, улагич мосламасини узмасдан Labo машинасида ҳаракатни бошлаган. Бунинг оқибатида ёнғин юзага келган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ҳолат юзасидан Зангиота тумани ИИБ ЙҲХБ ва ФВБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.