Сегодня:
Жиззах C
Breaking news
Жиззахда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат...
Арнасой туман Маданият саройида 3-сектор томнидан сайёр қабул ва ёшлар учрашув...
Янгиобод туманидаги 19-сонли мусиқа ва санъат мактабида туман ҳокими И.Матиев...
«Пахтакор» ҳужумкор ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов фаолиятини Саудия...
«Самосуд»ни видеога олиб интернетда тарқатган шахс 22 миллион сўмдан ортиқ...
2021 йилда Ўзбекистонда 1387 мегаваттлик қувватга эга 9та янги электр станцияси...
Ҳозиргина БААнинг Абу-Даби шаҳрида “UAE Warriors” промоушени томонидан ташкил...
Ҳар бир инсон ўз уйи бўлишини орзу қилади. Аммо уй сотиб олиш молиявий ночорлик...
Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини бошлаган “Металлург” клуби селекция ишларини...
“Заковат” интеллектуал лойиҳаси ёпилмайди. Бу ҳақда Миллий масс-медиани...
Қайси уяли алоқа компанияси мижозисиз? Агар улар бир нечта бўлса, асосийси қайси?
» » Навоийда 11та автомобил иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Навоийда 11та автомобил иштирокида ЙТҲ содир бўлди

10 ноя 2020, 10:10, Admin
0 комментариев    189 Кўрилган

Жорий йилнинг 8 ноябрь куни соат 18:30ларда Навоий вилояти, Конимех тумани ҳудудидан ўтувчи А-379 автомобиль йўлининг 110-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳайдовчи, 1994 йилда туғилган М.Ғ. бошқарувидаги «HOWO SINOTRUK» русумли юк автомашинасида ёмғирли ҳавода, сирпанчиқ йўлда ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмасдан йўлдан ўнг томонга чиқиб кетиб ағдарилган. 

Ҳодисани кўрган бошқа ҳайдовчилар йўл четига транспорт воситасида тўхтаган. Ушбу йўналишда ҳаракатланиб келган ҳайдовчи, 1983 йилда туғилган А.С. бошқарувидаги «Ласетти» русумли автомобилда секинлаган вақтида ортидан келаётган ҳайдовчи, 1989 йилда туғилган С.Ж. ўз бошқарувидаги «Ман» русумли юк автомашинасида ортилган юки билан кескин тормоз олиб, «Ласетти»ни уриб ўтган ва сирпанишда давом этиб тиркамаси билан йўл четида тўхтаб турган:

1) ҳайдовчи, 1986 йилда туғилган Ш.Т. бошқарувидаги «УАЗ» русумли;
2) ҳайдовчи, 1966 йилда туғилган Қ.А. бошқарувидаги «Ман» русумли;
3) ҳайдовчи, 1991 йилда туғилган М.Н. бошқарувидаги «Нексия» русумли;
4) ҳайдовчи, 1978 йилда туғилган Б.Н. бошқарувидаги «Кобальт» русумли;
5) ҳайдовчи, 1971 йилда туғилган У.Ж. бошқарувидаги «Матиз»русумли;
6) ҳайдовчи, 1971 йилда туғилган С.С. бошқарувидаги «Mercedes-Benz» русумли;
7) ҳайдовчи, 1995 йилда туғилган Ф.С. бошқарувидаги «Нексия» русумли;
8) ҳайдовчи 1964 йилда туғилган И.Н. бошқарувидаги «Нексия» русумли транспорт воситаларини бирин-кетин уриб ўтган.

Тўқнашув натижасида вафот этганлар йўқ. Зарафшон шаҳар 3-сонли ТСҚ томонидан тақдим этилган маълумотга кўра, ушбу ЙТҲ сабаб 11 нафар фуқаро мурожаат қилган:

1) 1978 йилда туғилган фуқаро Д.Н. - бош тепа соҳасининг шилинган жароҳати;
2) 2010 йилда туғилган фуқаро - бош миянинг чайқалиши аниқланмаган;
3) 2014 йилда туғилган фуқаро Д.И. - бош миянинг чайқалиши аниқланмаган;
4) 1973 йилда туғилган фуқаро О.С. - энса соҳа йиртилган жароҳати;
5) 2008 йилда туғилган фуқаро Д.С. - бош миянинг чайқалиши аниқланмаган;
6) 2012 йилда туғилган фуқаро Д.С. - бош миянинг чайқалиши аниқланмаган;
7) 1960 йилда туғилган фуқаро И.С. - энса соҳа лат ейиши ва йиртилиш жароҳати;
8) 2001 йилда туғилган фуқаро Ч.Б. - бош миянинг чайқалиши аниқланмаган;
9) 1995 йилда туғилган фуқаро К.С. - тўш соҳаси юмшоқ тўқималари лат ейиши;
10) 1962 йилда туғилган фуқаро Х.А. - бош чап ён соҳасининг шилинган жароҳати. Бош миянинг чайқалиши аниқланмаган;
11) 1995 йилда туғилган фуқаро Ф.С. - бош миянинг чайқалиши аниқланмаган. 

Жароҳатланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, шу куни яшаш уйларига жавоб берилган. Конимех тумани Тиббиёт бирлашмаси томонидан тақдим этилган маълумотга кўра, 8 ноябрь куни йўл-транспорт ҳодисаси билан боғлиқ тан жароҳати олган фуқаролардан мурожаат келиб тушмаган.

Мазкур тўқнашув юзасидан Конимех тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

скачать dle 12.0
Фикрлар
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив