ЙТҲ оқибатида ҳайдовчининг отаси вафот этди

ЙТҲ оқибатида ҳайдовчининг отаси вафот этди

2020 йил 15 ноябрь куни соат 04:00 ларда Пунгон-Наманган йўлининг 33-км.да «Ласетти» автомашинасини бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, шу йўналишда ўзидан олдинда йўлнинг ўнг томон қатнов қисмида тўхтаб турган «Дамас» автомашинасини орқа томонига урилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарига кўра, ЙТҲ натижасида «Дамас» автомашинасида бўлган ҳайдовчининг отаси тан жароҳати олиб шифохонада вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан 15 ноябрь куни Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.