Самарқандда икки аёл тўрт эркак билан талончилик қилди

Самарқандда икки аёл тўрт эркак билан талончилик қилди

Самарқандда 2020 йилнинг 25 ноябрь куни соат 16:30 да икки аёл ўзларининг 4 нафар шериклари билан очиқдан очиқ талончилик қилишган.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, 37 ёшли Шахноза Р. ва 34 ёшли Дилшода Ҳ. ўзларининг 4 нафар номаълум шериклари билан олдиндан жиноий тил бириктириб, Самарқанд туман Янгиариқ маҳалласида жойлашган ошхонанинг орқа томонида, 34 ёшли Нажмиддин Ҳ.нинг чўнтагидан бир дона Nokia ва бир дона Novey русумли қўл телефон аппаратлари ҳамда ўнг орқа чўнтагидан 1000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини очиқдан очиқ талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинганлар.

Олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари натижасида мазкур талончилик жиноятини содир этган фуқаролар аниқланди. Икки аёлга 38 ёшли Ўлмас Ж., 41 ёшли Санжар Н., 21 ёшли Султонбек Х., 31 ёшли Абдулло Н. кўмаклашгани маълум бўлиб, улардан 1000 АҚШ доллари, бир дона Nokia ва бир дона Novey русумли қўл телефон аппаратлари ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича юқорида кўрсатилган шахслар гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, ҳолат бўйича сўроқ қилинган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.