«Абу Сахий» бозорида ука акаси жонига қасд қилди

«Абу Сахий» бозорида ука акаси жонига қасд қилди

Ижтимоий тармоқларда «Тошкент Савдо Маркази» бозорида қотиллик рўй бергани ҳақида хабарлар тарқалди.

Бош прокуратура матбуот хизматининг маълум қилишича, 16 декабр куни соат 16:30 атрофида, Чилонзор туманидаги «Тошкент Савдо Маркази» бозори (собиқ «Абу Сахий» ) ҳудудидаги дўкон ёнида 1995 йилда туғилган фуқаро Н.М. (аввал судланган, ишсиз) акаси, 1991 йилда туғилган фуқаро О.М. билан (илгари судланган, ишсиз) жанжаллашган. Натижада Н.М. ёнидаги пичоғини акасининг кўксига санчиб, воқеа жойидан қочиб кетган.

Олган жароҳати туфайли О.М. касалхонада вафот этди.

Шу куни Чилонзор тумани ИИБ томонидан Н.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Уни топиш чоралари кўрилмоқда.