Тошкентда «GAZ3110» баланд кўприк устидан пастга қулади

Тошкентда «GAZ3110» баланд кўприк устидан пастга қулади

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ навбатчилик қисмига жорий йилнинг 27 декабрь куни соат 04:30 ларда тушган хабарга кўра, Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Туркистон кўчаси бўйлаб ҳайдовчи, 1977 йилда туғилган М.Г. «GAZ3110» русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, автомобиль кўпригига етган вақтида бошқарувни йўқотиб пастга, КХАЙ кўчасига тушиб кетган.

Натижада, ҳайдовчи 43 ёшли М.Г. ва автомобиль салонида бўлган йўловчи биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ҳодиса содир бўлиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.

«Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга, тезлик меъёрига амал қилиб, об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда ҳаракатланишларини сўраб қоламиз», дейилади ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарида.