» » “Ўлик жонлар” ортидан 983,5 млн. сўмни ўмарган боғча мудирасининг кирдикорлари фош бўлди

“Ўлик жонлар” ортидан 983,5 млн. сўмни ўмарган боғча мудирасининг кирдикорлари фош бўлди


Тошкент вилояти Зангиота туманидаги 16-сонли мактабгача таълим ташкилотида 983,5 млн сўм бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зангиота тумани бўлими мактабгача таълим вазирлиги мутахассислари билан ҳамкорликда ушбу боғчада текшириш ўтказилган.

Текширишда боғча мудираси ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, 2014-2020 йиллар давомида амалда боғчада ишламайдиган 37 нафар, шу жумладан, 4 нафар яқин қариндошини ишга қабул қилгани аниқланган. Ходимларнинг меҳнат фаолияти бўйича штат жадваллари ва бухгалтерия табелларига сохта маълумотлар киритиш орқали ҳужжатларни қалбакилаштирилган. Бу йўл билан 983,5 млн. сўм бюджет маблағлари талон-торож қилинган.

Мазкур ҳолат юзасидан боғча мудираси ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Молия вазирлиги 2020 йилда бюджет маблағларини мақсадли сарфланиши юзасидан амалга оширилган назорат ишлари тўғрисида маълумот берган эди. Унга кўра, мактабгача таълим вазирлиги тизимида ўтказилган 327 та назорат тадбирларининг 270 тасида 16,7 млрд сўм миқдорида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

16:16
ДХА Жиззах вилоят бошқармаси матбуот анжуманида энг кўп қонунбузилиш содир этган ташкилот ҳақида маълумот берилди
09:13
Озода Махмудова Фориш тумани Ухум оилавий поликлиникасида сайёр қабул ўтказди.
09:11
Синф раҳбарларига қўйиладиган талаблар қандай?
09:09
Ўзбекистонда Сиам эгизаклари туғилгани ҳақидаги хабарлар тарқалди
09:08
Ўзбекистон вертолётлар қатновини йўлга қўйишни режалаштирмоқда
09:07
Шубҳали солиқ операциялари юзасидан Давлат солиқ қўмитаси ахбороти берди
15:15
Жиззах вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосарининг сайёр қабули ўтказилди
09:31
Тошкент вилоятида ҳокимлик мансабдори пора билан қўлга тушди
09:30
Huawei нархи деярли 3000 “кўкат“ бўлган янги смартфонни намойиш қилди
09:29
Номи ДСҚнинг “қора рўйхати”дан чиққан “Ўзбекистон темир йўллари” баёнот берди
09:16
Давлат хизматлари агентлиги Сирдарё вилояти бошқармаси ишга таклиф этади
17:05
Ўйин: Тошкент телеминораси манзарасини тиклаймиз
14:59
Жиззах шаҳридаги ташқи рекламалар ўрганилди ва камчиликлар бўйича огоҳлантириш берилди
09:39
Янги таҳрирдаги Жиноят кодекси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди
09:38
Қотиллик ва босқинчиликда айбланаётган шахс қидирилмоқда
09:37
АҚШда беш кунлик мотам эълон қилинди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР