DataLife Engine > Ҳодисалар > Тошкент вилоятида спа-салон ва сауна ниқобида фоҳишахона ташкил қилган шахсларга нисбатан чора кўрилди

Тошкент вилоятида спа-салон ва сауна ниқобида фоҳишахона ташкил қилган шахсларга нисбатан чора кўрилди

Тошкент вилоятининг бир қатор ҳудудларида фоҳишахоналар аниқланди, дея хабар қилмоқда вилоят ИИББ матбуот хизмати.

Фото: Тошкент вилояти ИИББ

Таъкидланишича, Тошкент вилоятида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида ўтказилаётган «зарбдор ойлиги» доирасида, тунги клуб, спа-салон ва сауналарда назорат-рейд тадбирлари ўтказилди.

Тадбир натижасида Оққўрғон, Ўрта Чирчиқ, Бекобод тумани ва Ангрен шаҳрида фоҳишахона сақлаш жинояти аниқланиб, чора кўрилиши таъминланди.

Хусусан, Ангрен шаҳар «Дукент» қўрғонида яшовчи 1974 йилда туғилган Х.Ш. ўзи яшаб келаётган дала ҳовлисида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланиб, келишилган пулларни олаётган вақтида далилий ашё билан ушланган.

Бундан ташқари, фоҳишалик билан шуғулланган 4 нафар шахсга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 190-моддасига (фоҳишалик билан шуғулланиш) кўра тегишди ҳужжатлар расмийлаштирилган бўлса, карантин қоидаларини бузган 24 нафар шахслар аниқланиб, кодекснинг 54-моддасига (эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш) асосан маъмурий баённома тузилди.

Бундан аввал Жиззахда қизларга раққосалик ва фоҳишалик билан шуғулланиши учун шароит яратиб берган аёл ушлангани, Бухорода ижтимоий кўмакка муҳтож фуқароларга ажратилган уйда фоҳишахона ташкил қилган аёл аниқлангани ҳамда Бухорода ижара уйда фоҳишахона ташкил қилган шахс қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.

скачать dle 12.0



Вернуться назад