«Қораўзак» станциясидаги вагонларнинг бири ёниб кетди

«Қораўзак» станциясидаги вагонларнинг бири ёниб кетди

4 август куни соат 13:29 да Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Қораўзак тумани «Қораўзак» станциясида турган вагонларнинг бирида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Шунга кўра, 3 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:30 да воқеа жойига етиб борган. Ёнғин соат 14:40 да ўраб олиниб, 14:58 да тўлиқ бартараф этилган. Қайд этилишича, ёнғин ўчириш қисмидан ёнғин содир бўлган манзилгача масофа тахминан 45 км.ни ташкил этади.

Маълум бўлишича, ёнғин Қўнғирот йўли машина станциясига қарашли ишчилар ётоқхона сифатида фойдаланишга мўлжалланган, бошқа таркибдаги вагонлардан алоҳида турган вагонда содир бўлган.

Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Воқеа жойига Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси раҳбар ходимлари ва туман ФВ бўлими ходимлари чиқишган.