Фарғонада ота-бола ис гази оқибатида ҳалок бўлди

Фарғонада ота-бола ис гази оқибатида ҳалок бўлди

17 ноябрь кунидан 18 ноябр кунига ўтар кечаси Фарғона туманидаги уйларнинг бирида истиқомат қилувчи 62 ёшли Х.A (эркак) ва бирга яшовчи 31 ёшли ўғли Х.Б яшаш хонадонида ис газидан заҳарланиш натижасида ҳодиса жойида вафот этган.

Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ хабар берди. 

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан тергов тезкор гуруҳи ҳодиса жойида ишламоқда, воқеа тафсилоти юзасидан қўшимча равишда маълумот берилади.