Наманганда эркак шаръий никоҳидаги хотини билан "гаплашиб" юрган йигитдан пул ундирмоқчи бўлди

Наманганда эркак шаръий никоҳидаги хотини билан "гаплашиб" юрган йигитдан пул ундирмоқчи бўлди

 Чортоқ тумани “Бешкапа” МФЙ,да яшовчи 27 ёшли И.А. шу туманда яшовчи 20 ёшли А.Д. билан танишиб қолиб, телефон орқали гаплашиб юради. 2021 йил 30 декабрь куни эса Чортоқ тумани “Байналмилал” МФЙ,да яшовчи 29 ёшли А.М. унга қўнғироқ қилиб, у танишиб ва гаплашиб юрган қиз, унинг шаръий никоҳдаги хотини эканлигини айтади. Шу куни 3 нафар танишлари билан биргаликда у билан кўришиб, 7.000.000 сўм пул талаб қилиб, пулларни бермаса маҳалласига бориб, шарманда қилиши ва ўлдириш билан таҳдид қилади. 

Бу ҳақда йигит Наманган вилояти ИИБга уларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраб мурожаат қилади. ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, шу куннинг ўзида, мазкур ариза юзасидан Наманган вилояти ИИБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилиб, А.М. Чортоқ тумани марказида ўзининг таниши орқали кимёвий ишлов берилган 5.100.000 сўм миқдоридаги пулларни олган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чортоқ туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан А.М.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.