Sangzor.uz / Қибрайда икки автобус пойга ўйнади ва улардан бири Lacetti билан тўқнашиб кетди

Қибрайда икки автобус пойга ўйнади ва улардан бири Lacetti билан тўқнашиб кетди

Тошкент вилояти Қибрай шаҳрида 11 апрель куни Isuzu ва Lacetti автотранспорт воситалари ўртасида тўқнашув содир бўлди. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» хабар қилди.

Қайд этилишича, шу куни соат 14:30 атрофида 2-автобус саройи филиали ҳайдовчиси Х.У Isuzu автобусини 199-йўналишда Қибрай шаҳри Алишер Навоий кўчаси бўйлаб бошқариб бораётиб, Маkrо дўкони қаршисида Lacetti автомобили билан тўқнашув содир қилган. Тўқнашув оқибатида жароҳат олганлар йўқ.

Йўл-транспорт ҳодисаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан расмийлаштирилган. Ҳолат юзасидан хизмат суриштируви ўтказилганда ҳайдовчи Х.У 2-автобус саройи филиали ҳайдовчиси А.Ф. бошқарувидаги бошқа бир автобус билан ўзаро пойга ўйнагани аниқланган.

Йўловчилар ва бошқа йўл ҳаракати иштирокчилари ҳаётини хавф остига қўйгани учун ҳар икки ҳайдовчи билан филиал ўртасида тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинган. Автобусга етказилган зарар айбдор ҳайдовчи томонидан ўрнатилган тартибда ундирилади.

скачать dle 12.0
12-04-2022, 14:15
Ортга қайтиш