Самарқанд вилоятида «Нексия» каналга тушиб кетган. Уч киши, шу жумладан иккита ўсмир вафот этган

Самарқанд вилоятида «Нексия» каналга тушиб кетган. Уч киши, шу жумладан иккита ўсмир вафот этган

Самарқанд вилоятида «Нексия» каналга тушиб кетган. Уч киши, шу жумладан иккита ўсмир вафот этган. Бу ҳақда Самарқанднинг STV телеканали хабар бермоқда. 

Мазкур фожиали воқеа 8-май куни соат 2:40 да Тайлоқ тумани Бадал қишлоғидан ўтган автомобиль йўли устида содир бўлган.

“Нексия” ҳайдовчиси бошқарувни йўқотгани. Натижада машина тезлик билан каналга тушиб кетган. Авария пайтида унда беш киши бўлган. Машинада бўлган 15 ва 16 ёшли икки вояга етмаган ўсмир, шунингдек 29 ёшли эркак ҳалок бўлгани.

Дастлабки терговга кўра, ҳайдовчи воқеа жойидан қочиб кетган ва бошқа йўловчи машинадан чиқиб кетишга муваффақ бўлган.

Ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми бўйича жиноят иши очилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳайдовчи ўн йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.