Қозоғистонда ичида ўнлаб кишилар бўлган Ўзбекистон автобуси ЙТҲга учради

Қозоғистонда ичида ўнлаб кишилар бўлган Ўзбекистон автобуси ЙТҲга учради

Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида автобус иштирокидаги йирик ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар жароҳат олди. Бу ҳақда деб ёзади Тengrinews.kz «Хабар 24»га асосланиб хабар берди.

Ҳодиса 12 май куни тушдан кейин, Жуалинский тумани, Момишули қишлоғидан олти километр узоқликда, Ғарбий Европа – Хитой трассасида содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, автобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл бўйлаб ҳаракатланаётган трактор тиркамаси билан тўқнашиб кетган.

Ҳайдовчининг ёрдамчиси ва бир йўловчи ҳалок бўлган. 48 киши шифокорларга ёрдам сўраб мурожаат қилди, 16 нафари касалхонага ётқизилди, тўрт нафари реанимацияда.

Жабрланувчи ва қурбон бўлганларнинг шахси бўйича ҳали маълумот берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг апрел ойида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида автобус қатнови тикланганди.