Ўзбекистон фуқароси Россияда хотинини бўғиб ўлдирди

Ўзбекистон фуқароси Россияда хотинини бўғиб ўлдирди

Россиянинг Ленин суди ўз хотинини бўғиб ўлдирган Ўзбекистон фуқароси Ш.Қ.га нисбатан жиноий ишни кўриб чиқишни бошлаган.

Маълум бўлишича, 2022 йил февралда судланувчи Ш.Қ.нинг 17 ёшли қизи уйига кирганида ҳаммомда 40 ёшли онасининг мурдасини кўриб қолган ва дарров полицияга қўнғироқ қилган.

Шу куни иссиқ изида гумонланувчи ушланган. У 37 ёшли Ш.Қ. экани аниқланган. Орган ходимлари уни Россиядан Андижонга қараб учиб кетаётганда қўлга олишган.

Ушбу қотиллиги учун Ш.Қ. 15 йилга қамалиши мумкин. Суд мажлиси 15 июнга белгиланган.